PRIME EDUCATION

PRIME EDUCATION · ANDROID

Prime Education — телефонингизда

Ходим, ўқитувчи, ўқувчи ва ота-она учун битта илова. Киришда рол автоматик аниқланади, фақат сизга рухсат берилган бўлимлар очилади.

Версия
1.3.7 · build 13
Ҳажми
53.3 MB
Чиқарилган
21.09.2026
↓ Android APK’ни юклашAndroid 7.0 ёки юқори
Имзоланган Android APK

Ўрнатиш — 4 қадам

  1. 1

    APK’ни телефонга юкланг

    Шу саҳифадаги юклаш ҳаволасини Android телефонида очинг. Компьютерда бўлсангиз, пастдаги ҳаволани телефонингизга юборинг ёки QR-кодни сканерланг.

  2. 2

    Юкланган файлни очинг

    Телефоннинг «Юкланмалар / Downloads» бўлимидан Prime-Education-1.3.7.apk файлини очинг. Android сўраса, фақат файлни очган браузер ёки файл менежери учун ўрнатишга рухсат беринг. Меню номлари телефонга қараб фарқланади.

  3. 3

    Ўрнатинг ёки янгиланг

    «Ўрнатиш / Install» ёки «Янгилаш / Update»ни танланг. Аввалги иловани ўчирмасдан янгиланг. Ўрнатиш тугагач, манбадан ўрнатиш рухсатини қайта ўчириш мумкин.

  4. 4

    Ўз логинингиз билан киринг

    Ходим ва ўқитувчи — CRM логини ва пароли; ўқувчи ва ота-она — администратор берган кабинет логини ва кириш коди. Ролни танлаш ва сервер манзилини киритиш шарт эмас.

Файлни фақат crm.prime-edu.uz орқали юкланг. Play Protect ёки телефон ҳимоясини ўчирманг. Хавфли илова ёки сертификат ҳақида огоҳлантириш бўлса, ўрнатишни тўхтатиб администраторга мурожаат қилинг.

Android’нинг расмий ўрнатиш йўриқномаси ↗

Ким нима қила олади?

Администратор ва ходим
Ҳуқуқига қараб ўқувчилар, гуруҳлар, давомат, вазифалар, заявкалар ва молия билан ишлайди. Тўлов киритиш ва пул қайтариш — алоҳида амаллар.
Ўқитувчи
Ўзига бириктирилган дарслар ва гуруҳлар, давомат, уй вазифалари ва баҳолаш. Таҳрирлаш муддатлари ва рухсатлар CRM қоидаларига боғлиқ.
Ўқувчи
Ўз дарс жадвали, давомати, уй вазифалари, натижалари ва тўлов/қарз маълумотларини кўради; рухсат берилган топшириқларни юборади.
Ота-она
Фақат ўзига боғланган фарзандларининг дарслари, давомати, вазифалари, натижалари ва тўловларини кўради. Фарзанд кўринмаса, администратор боғланишни текширади.

Камера ва хабарлар рухсати

Ҳужжатни суратга олишда камера рухсати сўралади. Хабар олиш учун билдиришномаларни рухсат қилинг. Бармоқ изи/юз орқали қулф қўллаб-қувватланадиган телефонда профилдан ёқилади. Паролни бошқа одамга берманг.

Янгилаш ва маълумотларни сақлаш

Янги версия чиқса, шу саҳифадан қайта юклаб, мавжуд илова устига ўрнатинг. Интернетсиз қилинган амаллар бўлса, аввал интернетга уланиб синхронлашганини текширинг. Иловани ўчиришдан ва маълумотларини тозалашдан сақланинг: юборилмаган амаллар йўқолиши мумкин.

Муаммо бўлса

Логин ёки код йўқ

Марказ администраторига мурожаат қилинг. Ўқувчи ва ота-она учун алоҳида кабинет маълумотлари берилади. Янги рол танлаб ёки бировнинг аккаунти билан кирманг.

Бўлим, гуруҳ ёки фарзанд кўринмаяпти

Администратор CRM’да роль, ҳуқуқлар ва гуруҳ/фарзанд боғланишини текширсин. APK’ни қайта ўрнатиш ҳуқуқларни ўзгартирмайди.

Иловани ўрнатиб бўлмади

Android версияси ва бўш жойни текширинг, файл тўлиқ юкланганига ишонч ҳосил қилинг. Имзо ёки бошқа версия билан зиддият бўлса, эски иловани ўчиришдан аввал администраторга мурожаат қилинг.

Интернет узилди ёки сақланмади

Амал ҳолатини ва синхронлашни текширинг. Тўлов каби амалларни қайта-қайта юборманг; сервердаги натижани текшириб, кейин қайта урининг.

iPhone ёки Windows

APK Android учун. iPhone ва Windows’да браузер орқали CRM ёки шахсий кабинетдан фойдаланинг. Бу файл Windows дастури эмас.

Марказ билан боғланиш: +998 55 251 80 00

Телефонда очиш ёки бошқаларга юбориш

Бу ҳавола фақат APK ва йўриқномани очади. CRM маълумотларини кўриш учун ўз аккаунти билан кириш талаб қилинади.

https://crm.prime-edu.uz/mobile-app?lang=uz

Файлни текшириш

Prime-Education-1.3.7.apk · uz.primeedu.app

SHA-256: 7d94aeddc6d3a86dc3809bb10ff7694629e26759528043868a66bf18f2946ab0